ЎзА Ўзбек

16.05.2019 Чоп этиш версияси

Атом энергетикаси соҳасида “Йўл харитаси” имзоланди

Атом энергетикаси соҳасида “Йўл харитаси” имзоланди

Пойтахтимизда ташкил этилган "Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2019" йигирма учинчи ва "Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2019” ўн тўртинчи халқаро кўргазмалари доирасида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электр станцияси қурилиши бўйича амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов ва "Росатом" давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв имзо чекди.

Мазкур “Йўл харитаси” лойиҳанинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган аниқ вазифаларни ўз ичига олган. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш учун хавфсизликни асослаш юзасидан дастлабки ҳисобот тузиш бўйича кўрсатмалар тайёрланади. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома тузиш ва мувофиқлаштириш шартлари ҳам кўрсатиб ўтилган. 

7 337
ЎзА