ЎзА Ўзбек

Фан

Ўқитиш сифати ошмоқда

22.02.13 17:48

Нукус шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида 1 минг 200 нафардан зиёд ўқувчи таълим олади. Қайта таъмирдан сўнг замонавий қиёфа касб этган, янги ўқув жиҳозлари билан таъминланган мактабда дарслар илғор педагогик технологиялар асосида олиб борилаётир.

Чет тиллар замонавий технологиялар асосида ўрганилмоқда

22.02.13 14:10

Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи ўқувчиси Наврўза Аслонова бундан уч йил олдин Германия элчихонаси томонидан ўтказилган “Ифодали ўқиш” танловида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ўз касбини эъзозлаб

21.02.13 16:01

Фарғона вилоятида ҳар томонлама етук, замонавий билимга эга ёш авлодни камол топтиришга фаол ҳисса қўшиб келаётган халқ таълими жонкуярлари кўп. Вилоят политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи инглиз тили ўқитувчиси Моҳира Қодирова улардан бири.

Иқтидорлар маскани

20.02.13 18:44

Наманган вилояти марказидаги санъат коллежида 564 нафар йигит-қиз фортепъяно, санъатшунослик, актёрлик санъати, халқ чолғулари ижрочилиги, ранг тасвир каби 17 йўналишда таҳсил олаётир.

Сифатли ва самарали таълим

20.02.13 11:56

Бухоро шаҳридаги 16-умумтаълим мактабида хорижий тиллар замонавий таълим андозаларига мувофиқ, илғор педагогик усулларда ўқитилмоқда.

Хорижий тиллар дунёга йўл очади

15.02.13 18:30

Пойтахтимиздаги 105-умумтаълим мактабида ушбу билим масканида меҳнат қилаётган чет тиллари ўқитувчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича гуруҳлар ташкил қилинди.

Аҳилликдан обод бўлаётган маҳалла

15.02.13 12:37

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ёлғиз яшовчи Муҳтарам ая Турдиева хасталаниб қолди. Маҳалла аҳли онахонни шифокор кўригидан ўтказди, дардидан фориғ бўлишига кўмаклашди. Маҳалладошлар ёрдамида онахоннинг уйи таъмирдан чиқарилди.

Тил билганга нима етсин

14.02.13 18:42

Мамлакатимизда таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тил ўргатиш – масъулиятли иш

13.02.13 17:15

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бўстон академик лицейида ҳам хорижий тилларни ўқитиш борасида муайян ишлар олиб борилаётир.

Талабалар учун яна бир қулайлик

11.02.13 20:24

Ҳозиргача юртимизнинг 40 олий таълим муассасасида "Келажак овози" ахборот хоналари ташкил этилди. Тошкент шаҳридаги олий ўқув даргоҳларида ҳам шундай хоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Санъатсевар ёшлар маскани

05.02.13 17:57

Андижон шаҳридаги санъат коллежида 724 ўқувчи фортепьяно, ўзбек ҳалқ чолғулари, пуфлама ва зарбли асбоблар, мусиқа назарияси, академик вокал, эстрада ва анаъанавий ижрочилик каби 17 йўналишда таълим олаётир.

Самарали тўгарак

04.02.13 11:39

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 241-умумтаълим мактабида 450 нафар ўғил-қиз таълим олади. Бу ерда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида миллий ҳунармандчилик тўгараги фаолияти самарали йўлга қўйилган.

Мактабда инглиз тили куни

31.01.13 16:50

Минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаётган мактаб замонавий шарт-шароитга эга. Чоршанба куни мактабда “Инглиз тили куни” деб эълон қилинган.

Хорижий тилларни билиш – давр талаби

30.01.13 17:56

– Бугунги кунда чет тилларини билиш кишига чексиз имкониятлар эшигини очади, унинг дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради, – дейди 60- умумтаълим мактаби директорининг ўринбосари Т.Романова.

Замонавий таълим маркази

24.01.13 16:17

Нукус шаҳридаги “Progress” таълим ва ривожланиш маркази болалар ва ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, хусусан, инглиз тилини чуқур ўқитишга ихтисослашган.

Билимлар синови

21.01.13 15:20

Қорақалпоғистон Республикаси академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг туман босқичлари бўлиб ўтди.


Янгиликлар :