ЎзА Ўзбек

04.07.2014 11:17 Ёшларга оид давлат сиёсати

Ёшларга диплом ва меҳнат дафтарчаси топширилди

Қорақалпоғистон Республикасида касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ёшларга мутахассислик дипломларини топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Бу йил Қорақалпоғистон Республикасидаги 91 касб-ҳунар коллежини 96 мутахассислик бўйича 24 мингдан зиёд ўқувчи битирди. Уларни ишга қабул қилишни режалаштирган 10 минг 600 дан ортиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан уч томонлама шартномалар тузилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган битирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилди.

Хўжайли алоқа касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Хайр, коллежим!” деб номланган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган кенг имкониятлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.

Тадбирда коллежни 4 мутахассислик бўйича битираётган 126 нафар ёшларга диплом ва меҳнат дафтарчалари топширилди.

– Мен почта алоқаси бўйича мутахассисликка эга бўлдим, – дейди коллеж битирувчиси Шинар Ортиқбоева. – Келгусида шу соҳада олий маълумотли мутахассис бўлиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.

ЎзА, А.Ортиқбое