ЎзА Ўзбек

04.07.2014 11:01 Ёшларга оид давлат сиёсати

Ёшлар шижоати

Талаба-ёшларнинг ёзги таътил кунларини самарали ўтказишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Бунёдкор» меҳнат гуруҳлари жойлардаги қурилиш-бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Сирдарёлик ёшлар ҳам “Бунёдкор – 2014” меҳнат гуруҳларида ғайрат-шижоат билан меҳнат қилмоқда. Гулистон туманининг “Зарбдор” массивида фаолият юритаётган ана шундай меҳнат гуруҳининг 80 нафар аъзоси ушбу массивда намунали лойиҳа асосида бунёд этилаётган замонавий уй-жойлар қурилишида иштирок этмоқда.

– Кейинги йилларда вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайди, – дейди Гулистон ахборот ва коммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи талабаси Расул Зокиров. – Ана шу бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан хурсандмиз.

Сирдарёда ташкил этилган меҳнат гуруҳларида тўрт юзга яқин талабалар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг меҳнат қилиши, ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шарт-шароит яратилган.

“Бунёдкор” меҳнат гуруҳлари талаба-ёшларнинг мутахассис ва шахс сифатида шаклланишида муҳим ўрин тутади. Бунда ёшлар жамоада ишлаш, қолаверса муомала маданиятини орттиради.

ЎзА, А. Мустафоқулов