ЎзА Ўзбек

09.07.2014 16:13 Ёшларга оид давлат сиёсати

Ёш темирйўлчиларга диплом топширилди

Ёш темирйўлчиларга диплом топширилди
Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтида 4 мингдан ортиқ талаба қурилиш, ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси, электромеханика ва иқтисодиёт йўналишларида чуқур билим ва касбий кўникмага эга бўлмоқда.


Институтнинг навбатдаги битирувчиларига мутахассислик дипломлари тантанали равишда топширилди.

Бу йил институтни 953 нафар бакалавр ва 113 нафар магистр битирди. Уларнинг 60 нафари имтиёзли дипломга сазовор бўлгани, 5 нафари ўз диплом ишини инглиз тилида ҳимоя қилгани алоҳида эътирофга молик.



ЎзА, Муҳаммад Амин (сурат)