ЎзА Ўзбек

07.04.2018 10:23 Ёшларга оид давлат сиёсати

Қуролли Кучлар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда

Қуролли Кучлар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда Эрта тонгдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биноси Қуролли Кучлар тизимида фаолият юритаётган офицерлар билан гавжум бўлди. Тошкентда шаррос қуяётган баҳор ёмғири катта мақсадлар сари отланган Қуролли Кучлар тизимидаги минглаб ёшларнинг манфаатини ҳимоя қилишга чоғланган офицерларга янада шижоат, катта куч бағишламоқда.

5 та автобус турнақатор бўлиб, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи» томон йўл олди. Ҳарбийларнинг кайфияти аъло. Зеро, уларни олдинда катта амалий ишлар кутмоқда.

Улар учун оромгоҳда тўрт кунлик ўқув-семинар ташкил этилади. Ёш ҳарбийлар учун иттифоқ мутахассислари ва Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти мутахассисларидан иборат мураббийлар турли мавзуларда машғулотлар ўтишади.

Инобат Аҳатова, ЎзА