ЎзА Ўзбек

23.03.2017 12:32 Ёшларга оид давлат сиёсати

“Тафаккур” жамоаси сардорлар кенгаши биринчи ўринни эгаллади

Сирдарёда ўтказилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг вилоят босқичида 10 жамоа иштирок этди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган танловда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– “Камалак” болалар ташкилоти умумтаълим мактаблари ўқувчиларини эзгу ғоялар атрофида бирлаштириш, мактабларда сардорлар кенгаши фаолияти самарадорлигини юксалтириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда, – дейди вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Наргиза Холбоева. – Мазкур танлов сардорлар кенгаши аъзоларининг тажриба алмашиши, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятини намоён этиши, эришган ютуқ ва тажрибаларини оммалаштиришда муҳим омил бўлаётир.

Уч шарт бўйича ўтказилган танловда Янгиер шаҳрининг “Тафаккур” жамоаси сардорлар кенгаши биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Ховос туманининг “Билимдонлар” ва Мирзаобод туманининг “Камалакчилар” жамоаси сардорлар кенгаши сазовор бўлди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА