Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2017 15:17 Ёшларга оид давлат сиёсати

Қорақалпоғистонда қизлар фестивали

Қорақалпоғистонда қизлар фестивали Нукусда “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида қизлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган фестивалда мамлакатимизда аёллар, айниқса, қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароит яратиш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Қизларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, истеъдодли қизлар сафини кенгайтириш, маҳаллалардаги қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини юксалтириш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга фаол муносабатини шакллантириш, соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечириш ва оилавий турмушга тайёрлаш мақсадида ташкил этилган фестивалда ҳунарманд ва тадбиркор қизлар томонида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

9.jpg

– Мамлакатимизда биз, ёшларга барча шароит ва қулайликлар яратилмоқда, турли имконият ва имтиёзлар берилмоқда, – дейди ёш ҳунарманд Дилноз Одилшоева. – Мен миллий қороқалпоқ либосларини тикишни, момоларимиздан қолган каштачилик ҳунарини давом эттиришни яхши кўраман. “Ташаббус – 2016” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлдим. Келгусида ўзим яратаётган андозадаги либослар билан халқаро танловларда ҳам муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилганман.

Тадбирда “Момоларимизга муносиб давомчи бўлайлик”, “Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Ёшларни турли иллатлардан асраш”, “Қизлар кўпроқ китоб ўқисин” мавзуларида маърузалар тингланди.

Фестиваль доирасида қизлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “Билим ринг” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда Нукус шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 60 нафар қиз иштирок этди. Шунингдек, модалар кўргазмасида қизлар учун миллий ва замонавий либослар намойиш этилди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА