ЎзА Ўзбек

21.12.2017 15:07 Ёшларга оид давлат сиёсати

Ғофуржон Мирзаев: “Президентимиз сирдарёлик ёшларга табрик йўллади”

Ғофуржон Мирзаев: “Президентимиз сирдарёлик ёшларга табрик йўллади” Хабар қилинганидек, Тошкентда Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг таъкидлашича, шу йил 19 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарига сирдарёлик ёшлар билан учрашиш таклифи билдирилган.

Ушбу ташаббусни Президентимиз қўллаб-қувватлаб, вилоят ҳокимига сирдарёлик ёшларни Янги йил байрами билан табриклашни, Тошкентда таҳсил олаётган сирдарёлик ёшларнинг қайтиб бориб ишлаши учун барча имкониятлар яратиб бериш вазифасини топширган.

– Хусусан, ёш кадрларни уй-жой билан таъминлаш, муносиб меҳнат шароитлари яратиб бериш бўйича аниқ топшириқлар бердилар, – деди вилоят ҳокими ёшлар билан учрашув чоғида. – Гулистон шаҳридаги “Буюк келажак” мавзеида 68 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Биз бу уйларни ёш мутахассисларга ажратилишини режалаштирганмиз.

Улуғбек Асроров, ЎзА