ЎзА Ўзбек

27.11.2017 16:55 Ёшларга оид давлат сиёсати

"Камалак" юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди

"Камалак" юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди "Камалак" юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали айни мақсадларга йўналтирилган ижодий лойиҳалардан. Бу йил мазкур тадбирнинг Тошкентда ўтказилган дастлабки саралаш босқичларида 10 мингга яқин ўғил-қиз ўз истеъдодини намойиш этди. Улардан 760 нафари фестивалнинг шаҳар босқичида қатнашиш имконига эга бўлди.

16.JPG

Ўзбекистон давлат консерваторияси заллари, фойе ва ўқув хоналарида болалар мумтоз ва замонавий қўшиқчилик, мусиқа асбоблари ижрочилиги, тасвирий ва амалий санъат, рақс, наср ва назм каби йўналишларда билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

15.JPG

32.JPG

Мафтуна Раҳматова Чилонзор туманидаги 90-мактабда ўқийди. У кулолчиликка жуда қизиқади. Отабек Отабоев Яккасарой туманидаги 319-мактабнинг 8-синфида таълим олади. Ёш мусаввир жонажон юртимиз манзаралари, портрет, натюрморт йўналишидаги расмлари билан мазкур фестивалда қатнашмоқда. Юнусобод туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказининг "Ниҳол" гуруҳи қизлари фестиваль учун "Мавриги" рақсини тайёрлаб келган.

19.JPG

13.JPG

– Бу танлов ўзимизга тенгдош болаларнинг турли йўналишлардаги қизиқишлари, тайёрлаган янги дастурлари, расм ва бошқа ижодий ишлари билан танишишга яқиндан ёрдам беради, – дейди Тошкент шаҳридаги 51-мактаб ўқувчиси, "Ниҳол" гуруҳи раққосаси Дилдора Бойжигитова. – Фестиваль баҳонасида устозимиз кўмагида янги рақсларни ўргандик.

23.JPG

47.JPG

Ғолиблар фестивалнинг якуний гала-концертида иштирок этади.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА