Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.06.2014 11:20 Ёшларга оид давлат сиёсати

Иқтидорли ёшлар сараланди

Қашқадарёда “Юрт келажаги” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 321 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Ёшлар архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича таклифлар, адабиёт ва журналистика каби йўналишларда ўз салоҳиятини намойиш этди. Ғолиб деб топилган 42 нафар иштирокчи танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Кўрик-танловда “Бизнес тренерлар клубини ташкил этиш” лойиҳаси билан иштирок этдим, – дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2-босқич талабаси Адҳам Тоҳиров. – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши қошида очиладиган ушбу клуб тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни бирлаштиради. Бу ерда бизнес тренерлар тайёрлашдан ташқари, маслаҳат маркази ҳам фаолият олиб боради.


ЎзА, Ў.Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат)