ЎзА Ўзбек

25.12.2017 17:46 Ёшларга оид давлат сиёсати

Фаол талабалар беллашди

Фаол талабалар беллашди Термизда «Ёшлар иттифоқи» стипендияси учун ўтказилаётган танловнинг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

3.jpg

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган мазкур стипендияга даъвогар сифатида Термиз давлат университетининг 11 талабаси ўзаро беллашди. Талабалар маънавий-маърифий ва сиёсий соҳалардаги билими, ижтимоий лойиҳа тақдимоти, фаол ва ташаббускорлигига кўра аниқланди. Беш нафар талаба танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА