ЎзА Ўзбек

26.10.2015 17:04 Ёшларга оид давлат сиёсати

Бўлғуси мутахассислар

Бўлғуси мутахассислар Наманган саноат касб-ҳунар коллежида 2 минг 630 ёш машинасозлик технологияси, металга ишлов бериш механиги, автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, транспортда ташиш ва уни бошқаришни ташкил этиш каби олти йўналишда сабоқ олмоқда.

Замонавий таълим масканида ёшларнинг ўз танлаган касби бўйича малакали мутахассис бўлиб етишиши учун барча шароитлар яратилган. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА