ЎзА Ўзбек

31.12.2017 18:18 Ёшларга оид давлат сиёсати

Қаршидаги имконияти чекланган 50 нафар бола ногиронлик аравачасига эга бўлди

Қаршидаги имконияти чекланган 50 нафар бола ногиронлик аравачасига эга бўлди

Қарши шаҳридаги Мурувват уйида 270 нафар имконияти чекланган бола замонавий шароитларда тарбияланмоқда.

2017 йилда Президентимиз ташаббуси билан ушбу Мурувват уйи капитал таъмирланиб, тарбияланувчилар учун замонавий мини футбол майдончаси, 60 ўринли ошхона, барча спорт инвентарлари билан таъминланган спорт зали ҳамда бошқа хоналар янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

– Шундай халқпарвар Президентимиз борлигидан фахрланаман, – дейди Мурувват уйи тарбияланувчиси Шоди Раҳмонов. – Бизнинг бошимизни силаб, оталарча  ғамхўрлик кўрсатмоқда. Муассасамизда таълим олишимиз, даволанишимиз учун барча шароит яратилган. Мен учун бу йилги Янги йил шу пайтгача кўрганларимдан зўр бўлди. Имкониятим чекланган бўлса-да, ақлим жойида. Адабиётга қизиқаман. Шеър машқ қилиб тураман. Бу истеъдодимни юртим равнақи йўлида бағишлайман.

Мурувват уйи тарбияланувчиларига Президент совғаси топширилди, 50 нафар имконияти чекланган болага ногиронлик аравачалари тақдим этилди.


Ўлмас Баротов, ЎзА