ЎзА Ўзбек

23.06.2014 16:59

Маҳаллам – фахрим менинг

Бешариқ туманида “Маҳаллам – фахрим менинг, тинчлигим – бахтим менинг” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида маҳалла жамиятимизда маънавий-маърифий қадриятлар, соғлом турмуш тарзи фалсафасининг қарор топиши, баркамол авлодни тарбиялаш, жойларда таълим, аҳоли бандлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга катта ҳисса қўшаётгани таъкидланди. Бугунги кунда маҳалланинг жойларда ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтириш, осойишталик ва фаровонликни таъминлашдаги ўрни ва роли мустаҳкамланиб, у хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

– Аҳоли фаровонлигига хизмат қилаётган бундай ишлар кўламини янада кенгайтириш, маҳаллани xусусий тaдбиркoрлик вa oилaвий бизнeсни ривoжлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси А.Йўлбарсов. – Эндиликда фуқаролар йиғинлари тегишли ҳудудда фаолият юритаётган ҳунармандчилик цехлари, сартарошхона, пойабзал таъмирлаш, тикиш устахоналари, аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи бошқа корхоналарни ташкил этади. Энг муҳими, тадбиркорлик субъектлари, хусусан, оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кредитлар олишда фуқаролар йиғинлари белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.

Тадбир якунида туманда томорқачилик соҳасида эришилаётган ютуқлар акс этган кўргазма ва вилоят бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.


ЎзА, М.Сулаймонов