ЎзА Ўзбек

03.04.2014 14:22 Ватан маҳалладан бошланади

Маҳалла ходимлари учун ўқув-семинари

Навоий шаҳрида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, унинг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари малакасини оширишга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш, унинг ваколатларини кенгайтириш, ижтимоий ҳаётимиздаги фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятида фаолият юритаётган 340 ўзини ўзи бошқариш органи қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш каби муҳим ижтимоий соҳаларда самарали ишларни амалга оширмоқда.

– Семинарда фаолиятимизга оид янги билим ва кўникмаларга эга бўлдик, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навбаҳор тумани бўлими раиси Малик Момиқов. – Энди буни амалиётга татбиқ этиб, тегишли ташкилотлар билан пухта режа асосида иш олиб борамиз.


ЎзА, Н.Раҳимов