ЎзА Ўзбек

15.04.2019 15:14

“Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварликда беллашди

“Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварликда беллашди

Қаршида “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш туғрисида”ги қарори ва “Ёш чегарачилар” мусобақасини ўтказишни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ҳарбий соҳада ўзлаштирган билимларини яна бир бор синовдан ўтказди.

Мусобақадан асосий мақсад мамлакатимизнинг барча чегараолди ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда таҳсил олаётган чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялашдир.

Мусобақада ёшлар ўртасида ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, уларни чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш ва бошқа долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний натижаларга кўра, Нишон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг “Амир Темур издошлари” жамоаси мутлоқ ғолибликни эгаллаб, мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

photo5298661562522905400.jpg

photo5298661562522905401.jpg

photo5300953932597668403.jpg

photo5300953932597668405.jpg

photo5300953932597668412.jpg

photo5300953932597668406.jpg

photo5300953932597668413.jpg