ЎзА Ўзбек

09.06.2014 20:48 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватанга хизмат – олий саодат

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маданият саройида ушбу шиор остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари А.Мирзаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, шахсий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни камайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Мазкур идора ходимларининг касб маҳоратини ошириш, уларда Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда халқимизнинг бой маданий мероси, Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган буюк шахслар ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар тингланди. Атоқли шоирлар ижодидан намуналар ўқилди.

– Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш тизими ходими нафақат профессионал, балки юксак маънавиятли, Ватани манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг шарафли ва муқаддас бурчи деб биладиган инсон бўлиши керак, – дейди ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб билан ишлаш хизмати инспектори А.Файзиев. – Биз ходимларимизда шундай юксак туйғуларни тарбиялашга хизмат қиладиган турли маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.


ЎзА, Роман Бондарчук