ЎзА Ўзбек

01.04.2014 17:47 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Сержантлар ҳарбий хизматга йўл олди

Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ Сержантлар тайёрлаш мактаби битирувчиларига сертификатлар ва кўкрак нишонлари топшириш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўмондони, полковник Т.Эргашев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир тезкор ва профессионал миллий армия шаклланганини таъкидлади.

Мазкур мактабда ҳам сержантларнинг чуқур билим олиши, ҳарбий соҳани пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Муассасада таълим тизимидаги илғор тажрибаларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, тренажёр воситалари ҳамда кутубхона ва услубий қўлланмалар курсантлар салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

– Бу ерда малакали мутахассислардан ўрганган назарий ва амалий билимлар бизга зарур вазиятда тезкор ва аниқ қарор қабул қилишда ёрдам беради, – дейди битирувчи Илҳом Тошбоев. – Бугун кичик сержант унвонини олиб, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишга йўл олаётганимдан хурсандман.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожонов сўзга чиқди.


ЎзА, А.Шокиров