ЎзА Ўзбек

12.02.2014 17:41 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Муносиблар ҳарбий хизматга йўл олди

Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг навбатдаги гуруҳи тантанали равишда кузатилди.

Вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ҳарбий хизмат ёшларимиз учун шон-шараф ишига айланиб, миллий армиямизнинг мавқеи тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

– Телевизор орқали дунёнинг айрим мамлакатларида бўлаётган нотинчлик, ўзаро низоларни кўрганимда, Ўзбекистондек осойишта юртда фаровон яшаётганимдан фахрланиб кетаман, – дейди Учқўрғон туманининг Бахт қишлоғидан чақирилувчи Охунжон Одилов. – Бугун ана шу тинчлик ва осойишталик посбонлари сафига мен ҳам қўшилаётганимдан бахтиёрман.


ЎзА, А.Сатторов