ЎзА Ўзбек

27.12.2017 19:01 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Менинг армиям – менинг таянчим

Менинг армиям – менинг таянчим Андижонда “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида “Менинг армиям – менинг таянчим” деб номланган армия ва ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий армиямизга ҳурмат, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаш, ҳарбий касбга қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари ҳамда спортчиларнинг чиқишлари, ҳарбий техника, жангавор қуроллар намойиши ёшларда катта таассурот қолдирди.



– Ҳарбийларнинг чиқишлари, ҳарбий техникалар намойиши орқали замонавий қурол-аслаҳа билан таъминланган қудратли армиямиз борлигини кўриб, қалбим фахр-ифтихорга тўлди, – дейди Андижон давлат университети талабаси Мавлонбек Тўланбоев. – Тадбирда мамлакатимизда Ватан ҳимоячисидек шарафли касбни танлаган ёшларга қаратилаётган эътибор, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шароитлар, эришилаётган ютуқ ва натижалар тўғрисида кенг маълумотга эга бўлдим.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА