ЎзА Ўзбек

11.02.2015 15:21 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Мардлар қўриқлайди Ватанни

Президентимизнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими ўтказилди.

Маҳаллий ҳокимият, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, миллий армиямизни замонавий техника, қурол-яроғ ва малакали мутахассислар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Жиддий рақобат асосида кечган синовлардан муваффақиятли ўтиб, миллий армиямиз сафларига қўшилаётганимдан ғоят бахтиёрман, – дейди чақирилувчи Алишер Сангиров. – Муддатли ҳарбий хизматдан сўнг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирмоқчиман.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА