ЎзА Ўзбек

11.02.2015 15:15 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ўктам ўғлонлар ҳарбий хизматга йўл олди

Ўктам ўғлонлар ҳарбий хизматга йўл олди

Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тиббий кўрик ва синовлардан муваффақиятли ўтган йигитлар Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳарбий хизматга йўл олмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари, фахрийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА