Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.05.2014 12:45 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ёш ватанпарварлар

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 3-академик лицейда ёшларнинг замонавий билим олиши ва жисмонан соғлом ўсишлари учун барча шароитлар яратилган. "Шунқорлар", "Ёш чегарачилар", "Моҳир мерган" клубларида ўқувчи-ёшлар фуқаро муҳофазаси, тиббий ва ҳарбий билим асослари бўйича сабоқ олаётир. Клуб аъзолари дарсдан бўш вақтларида жанговар тайёргарлик машғулотларига жалб қилинган.

Яқинда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қашқадарё вилоят босқичида ушбу таълим даргоҳи жамоаси сафда юриш, ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий тайёргарликлар, мерганлик, кросс ва бошқа шартлар бўйича биринчи ўринни олди. Айни пайтда бўлажак Ватан ҳимоячилари мусобақанинг республика босқичига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.


ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат)