ЎзА Ўзбек

06.06.2016 19:19 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ҳарбий хизматчилар оилаларига янги уйлар

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида ҳарбий хизматчилар оилалари учун 70 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Л.Бузруков ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида замонавий қурол-яроғ, ҳарбий техника ва профессионал кадрлар билан таъминланган миллий армиямизни барпо этиш борасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Шириндаги ҳарбий шаҳарчалардан бирида қад ростлаган замонавий кўп қаватли уй ҳам ҳарбийхизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган доимий эътибор самарасидир.

– Ҳарбий хизматчининг уй бекаси бўлиш шарафли ва айни пайтда ўта масъулиятли, – дейди шартномабўйича ҳарбий хизматчи, кичик сержант Анвар Холмирзаевнинг турмуш ўртоғи Гулсора Холмирзаева. – Бизга берилган уч хонали янги уйда оиламиз учун барча қулайлик мавжуд. Бу ерда яратилган шароитлардан айниқса, фарзандларимиз жуда мамнун. Бу турмуш ўртоғимнинг ўз вазифасини сидқидилдан хотиржам адо этиши ва Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда таниқли санъаткорларнинг Ватан, тинчлик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари янгради.

А.Қаюмов, ЎзА