ЎзА Ўзбек

14.01.2015 12:56 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Мамлакат босқичига йўлланма берилди

Мамлакат босқичига йўлланма берилди

Навоий шаҳрида “Намунали милиция таянч пункти” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида милиция таянч пунктлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда Навоий вилоятидаги қишлоқ, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидаги профилактика инспекторлари янгидан барпо этилган, барча зарур шарт-шароитга эга биноларда фаолият олиб бормоқда.

Танловда Хатирчи туманидаги “Икром Карвон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 97-милиция таянч пункти биринчи ўринни қўлга киритиб, мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Маҳалла фаоллари, таълим муассасалари масъуллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, – дейди 97-милиция таянч пункти профилактика инспектори Жамшид Тожиев. – Ўтган йиллари ҳудудимизда қонунбузарликлар содир этилишининг кескин камайгани, ёшлар ўртасида жиноятлар умуман кузатилмагани ана шу ҳамкорлик самарасидир. Эндиликда бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш, маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилари билан ҳамжиҳатликда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Танловда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, рағбатлантирилди.

Н.Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА