ЎзА Ўзбек

23.01.2018 08:49 Энг кўп кўрилган

Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳеч қандай чекловларсиз ишга қабул қилинади

Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳеч қандай чекловларсиз ишга қабул қилинади
Кеча, 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ, вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга олишга оид тақиқ бекор қилиниши белгиланди.

Эндликда Ўзбекистон фуқаролари мамлакатимизнинг исталган ҳудудида, айниқса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга жойлашишда ҳеч қандай чекловларсиз ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконига эга бўлади. Истиқболли кадрлар қаерда доимий ёки вақтинча прописка қилингани, турар жойи бўйича ҳисобда турганидан қатъи назар, пойтахт минтақасида меҳнат қила оладилар.

Ўз навбатида, иш берувчилар вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобдан ўтмаган фуқароларни ишга олганликлари учун жавобгарликдан озод этилади.

ЎзА