ЎзА Ўзбек

25.01.2018 11:19 Энг кўп кўрилган

Янги фармон: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади

Янги фармон: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига 11-синф ўқувчилари қабул қилинади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида келтирилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта таълим узлуксиз 11 йиллик таълим негизида амалга оширилади;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосда, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади.

Фармоннинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА