ЎзА Ўзбек

19.01.2018 19:05 Энг кўп кўрилган

Халқ банки лотереясида 1 миллиард сўм ютиб олган фарғоналик Жумақўзи Акбаров пулни нимага сарфлашини айтди

Халқ банки лотереясида 1 миллиард сўм ютиб олган фарғоналик Жумақўзи Акбаров пулни нимага сарфлашини айтди
Бир миллиард сўм ва бир олам қувонч... Ҳаётда омадли инсонлар кўп. Гоҳида уларга ҳавас қиламиз, гоҳ улардек бўлишга интиламиз.

Халқ банкининг «Омад лотто» лотереяси «36 дан 5» ўйинининг 379-тиражида 1 миллиард сўмлик «JEKPOT» соҳибига айланган юртдошимизга ҳам бугун ҳамманинг ҳаваси келмоқда. 

Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Жумақўзи Акбаровнинг хурсандчилигини сўз билан таърифлаш қийин. 

– Мен “Омад лотто” лотереясига ҳар доим ишониб келганман. Авваллари ҳам пул ютуқларини қўлга киритганман. Аммо менда жекпотни ютиш иштиёқи бор эди. Бугун орзуйимга етдим. Насиб қилса, бу пулларни нафақат ўзим учун, балки юртдошларимизга ҳам нафи тегадиган ишларга сарфламоқчиман. Юртдошларимизга қарата ҳақиқатдан ҳам Халқ банки лотереялари орзулар рўёби эканини айтмоқчиман,– дейди ютуқ соҳиби.

Ютуқ соҳибининг қувончини кўриб, минглаб юртдошларимизнинг кўнглида ғолиб бўлиш истаги уйғонган бўлса, не ажаб. Биз эса уларга қарата Халқ банкининг «Омад лотто» лотереяси «36 дан 5» ўйинини ўйнашда давом этинг, деймиз. 

IMG_7057.JPG

Эслатиб ўтамиз, Сиз ўйин комбинацияларини Халқ банкининг исталган бўлинмаси ва «UzPaynet» шохобчаларида рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. 
  
Ютуқли билетлар тираж ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат давомида тўловга қабул қилинади. 

Лотерея ҳақидаги батафсил маълумотларни Халқ банкининг www.omadlotto.uz сайти орқали олишингиз мумкин. 
  
Лотереяда иштирок этинг ва бахтли ғолибимизга айланинг! 

Халқ банки лотереялари – орзуларингиз рўёби!

18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ўйинда иштирок эътиши тақиқланади.

Банк ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида.