Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.01.2018 12:22 Энг кўп кўрилган

Эксперт: Тошкентдаги жамоат транспортининг нархи Москвадагидан олти баробар арзон

Эксперт: Тошкентдаги жамоат транспортининг нархи Москвадагидан олти баробар арзон
Эксперт Акмал Абдураимов Ўзбекистонда транспортдан фойдаланиш нархлари бошқа мамлакатларга нисбатан анча паст деган фикрда.

Тошкентдаги жамоат транспортининг нархи Киевдагидан 1,3 марта, Пекиндагидан - 3,3 марта, Истанбулдагидан – 4,7 марта, Москвадагидан – 6 марта, Ригадагидан – 8,7 марта, Сеулдагидан – 7,3 марта, Венададагидан – 15,3 марта арзон.

Ёки Тошкент – Термиз (деярли 700 км) йўналиши бўйича авиачипта ҳозирги пайтда 109,4 АҚШ долларига тенг бўлса, Қозоғистон ва Россияда худду шу масофага учиб бориш учун қарийб 2 баробар (198,10 доллар ва 194,6 доллар) Германияда 2,2 баробар (219,4 доллар) кўпроқ пул тўлаш керак бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси парвозлари фақат энг замонавий қулайликларга эга самолётларда амалга оширилади. Аммо нархлари, айниқса ички йўналишларда, ўртача дунё қийматидан анча паст. Бундан пастроқ нархлар фақатгина “лоукостер”, яъни хизмат даражаси ва самолётлари белгиланган нархларига мос компанияларда бўлиши мумкин. Ўзбекистон сарҳадларида авиапарвозлар фақатгина энг юқори хавфсизлик талабларига жавоб берадиган компаниялар томонидан амалга оширилади.

ЎзА мухбири Шаҳноза Маматуропова ёзиб олди