ЎзА Ўзбек

02.02.2015 15:10 Болалар спорти

Замонавий спорт маскани

Замонавий спорт маскани
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 430 нафар ўқувчи спортнинг баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол, мини футбол, стол тенниси, кураш каби турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг 182 нафари қизлардир.

Мактабда ҳудуддаги Мудин, Пудина, Эсабой қишлоқлари болалари малакали мураббийлардан сабоқ олмоқда. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бунёд этилиб, ўтган йили фойдаланишга топширилган ушбу замонавий спорт маскани зарур инвентарлар билан тўлиқ таъминланган.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА