ЎзА Ўзбек

18.08.2014 16:17 Болалар спорти

Замонавий спорт маскани

Замонавий спорт маскани
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган теннис, кураш, бокс, минифутбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадиий гимнастика, таэквондо тўгаракларида 600 дан ортиқ ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Бу ерда ўзи қизиққан спорт тури бўйича етарлича маҳоратга эга бўлиш учун барча шароитлар яратилган. Янги спорт зали ва очиқ теннис корти замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Мактаб ўқувчилари орасида мамлакат миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятга эришган умидли спортчилар кўп.

ЎзА, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)