ЎзА Ўзбек

30.01.2015 17:40 Болалар спорти

Юксак эътибор самаралари

Юксак эътибор самаралари
Бухоро вилояти Жондор туманидаги бешта болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2014 йилда 2 мингдан зиёд ўғил-қиз спорт машғулотларига кенг жалб қилинди.

Ушбу спорт масканлари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан енгил ва оғир атлетика жиҳозлари, спорт ўйинлари тўплари, бокс аренаси, тренажёр жамланмалари каби инвентарлар билан тўлиқ таъминланди. Яратилаётган кенг шароитлардан самарали фойдаланаётган ёшлар мамлакатимиз ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Ўтган йил айниқса 36-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёшлари учун омадли келди. Дзюдо бўйича республика чемпионатида мактаб тарбияланувчилари Муҳиддин ва Шаҳбоз Ҳикматовлар ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Шаҳбоз Нурматов Жанубий Кореяда ўтказилган самбо бўйича Осиё чемпионатида ғолиблар қаторидан жой олиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.


Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА