ЎзА Ўзбек

19.12.2014 18:09 Болалар спорти

Ёшларнинг севимли маскани

Ёшларнинг севимли маскани
Термиз шаҳридаги Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёшларнинг севимли масканига айланган.

Замонавий тарзда жиҳозланган мажмуада 581 нафар ўғил-қиз спортнинг ўндан ортиқ тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Айниқса, бадиий гимнастикага қизиқиш катта. Уч юздан зиёд ёшлар спортнинг ушбу нафис тури сирларини эгаллаб, мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА