Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.01.2015 16:39 Болалар спорти

Ёшлар камолоти йўлида

Ёшлар камолоти йўлида
Жиззах шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган спорт тури билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Ушбу замонавий спорт масканида 620 дан зиёд ўғил-қиз футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, сузиш, енгил атлетика ва бадиий гимнастика спорт турлари бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Халқаро талаблар даражасида жиҳозланган машғулот заллари, футбол, мини футбол, баскетбол ва волейбол майдончалари, тиббиёт хонаси ёшлар ихтиёрида. 20 нафар малакали мураббий халқаро майдонда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашга ҳисса қўшмоқда.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА