ЎзА Ўзбек

17.02.2015 17:19 Болалар спорти

Ёш спортчилар муваффақияти

Ёш спортчилар муваффақияти
Нукус шаҳридаги 2-кўп тармоқли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 830 дан зиёд ўғил-қиз бадиий гимнастика, волейбол, футбол, мини футбол, шотокан каратэ-до, таэквондо, енгил ва оғир атлетика, эркин кураш каби спорт турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Замонавий тарзда жиҳозланган спорт масканида машғулотларни самарали ўтказиш учун барча шароит яратилган. 2014 йилда мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ўтказилган турли мусобақаларда Зуҳра Шагилова, Мария Лемзякова, Феруза Танирбергенова, Ислом Ўрозбоев, Гулбаҳор Мақсадбоева, Ойбек Алланбеков, Улмекан Бекпўлатова, Руслан Юсуфбеков сингари мактаб ўқувчилари муваффақиятли иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА