ЎзА Ўзбек

17.03.2016 17:02 Болалар спорти

Ёш шахматчилар беллашуви

Ёш шахматчилар беллашуви Наманганда “Камолот” шахмат тахтаси” турнирининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда унинг туман ва шаҳар босқичларидан сараланган 6-19 ёшли 109 нафар ҳаваскор шахматчи ўзаро баҳслашди.

Ғолибликни қўлга киритган 10 иштирокчи турнирнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА