ЎзА Ўзбек

11.07.2014 15:08 Болалар спорти

Ёш футболчилар мусобақаси

Ёш футболчилар мусобақаси
Нукус шаҳрида “Футболимиз келажаги” анъанавий турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Касаба уюшмалари бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада 12 футбол жамоаси ғолиблик учун баҳслашди. 

“Футболимиз келажаги” турнири маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида футболни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Мусобақада Нукус туманидаги “Саманбой” овул фуқаролар йиғини ёшлари маҳорат бобида тенгқурларидан устун эканини намойиш этди. Улар 9-10 ва 13-14 ёшдаги футболчилар ўртасида бош совринни қўлга киритди. 11-12 ёшли спортчилар ўртасида эса Тўрткўл туманидаги “Марказобод” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар турнирнинг Хоразм вилоятида ўтказиладиган минтақавий босқичида иштирок этади.


ЎзА, А.Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат)