Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2015 16:00 Болалар спорти

Ёш авлод камолоти йўлида

Ёш авлод камолоти йўлида
Жиззах олимпия захиралари коллежида ёшларни жисмонан ва маънан баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Бу ерда 600 нафар ўғил-қиз таълим тарбия олиш баробарида футбол, баскетбол, кураш, белбоғли кураш, турон якка кураши, дзюдо, таэквондо, сузиш, теннис, бадиий ва спорт гимнастикаси, бокс, енгил ва оғир атлетика каби спортнинг 17 тури бўйича маҳорат оширмоқда. Ўқув-фан, компьютер хоналари, ахборот ресурс маркази, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, теннис майдони, спорт заллари замонавий жиҳозланган.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА