ЎзА Ўзбек

23.03.2015 17:04 Болалар спорти

Спортсевар ёшлар маскани

Спортсевар ёшлар маскани

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 12-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 750 га яқин ўғил-қиз замонавий шароитларда мунтазам шуғулланмоқда.

Мактабда футбол, волейбол, баскетбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, шахмат, шашка, кураш, таэквондо, каратэ спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган.

– Ёшлар ўзлари қизиққан спорт тури билан мунтазам шуғулланиши учун бу ерда кенг имокониятлар мавжуд, – дейди мактаб директори Маткомил Қиличев. – Бундан унумли фойдаланаётган ёшларимиз вилоят ва мамлакат миқёсидаги нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА