ЎзА Ўзбек

01.03.2016 17:25 Болалар спорти

Спортсевар ёшлар маскани

Спортсевар ёшлар маскани Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Ёш куч” болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида сузиш, дзюдо, бадиий гимнастика, стол тенниси, енгил атлетика, бадминтон, белбоғли кураш, футбол, баскетбол каби спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилган.

Замонавий спорт иншоотининг машғулотлар зали, ёпиқ сузиш ҳавзаси, теннис корти, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ҳамда футбол майдонларида 800 дан зиёд ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Мажмуа тарбияланувчилари нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. 2014-2015 ўқув йилида улар мамлакат миқёсида ўтган мусобақаларда 181 медални қўлга киритди.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА