ЎзА Ўзбек

12.12.2014 12:06 Болалар спорти

Спортсевар ёшлар

Спортсевар ёшлар

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 1-кўп тармоқли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 800 нафардан зиёд ўғил-қиз миллий кураш, самбо, каратэ, футбол, стол тенниси, синхрон сузиш, юнон-рум кураши, эркин кураш, турон якка кураши, таэквондо ва дзюдо каби спорт трлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ёшларнинг ўзи танлаган спорт тури билан шуғулланиши учун бу ерда барча шароитлар яратилган. Гулзар Бердимуродова, Айнура Сарсенбоева, Ботир Алиев, Тўмарис Асомиддинова, Динара Зарипова каби тарбияланувчилар турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА