Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.10.2016 16:16 Болалар спорти

Спорт мактабининг янги сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янгидан бунёд этилган сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган мазкур сув ҳавзаси замонавий талаблар даражасида жиҳозланган.

– Қизим Бекзода беш йилдан буён сузиш тўгарагига қатнайди. Қиш мавсумида қийналар эдик, – дейди Севара Расулова. – Мана қисқа фурсат ичида барча мавсумда шуғулланиш имкониятига эга бўлган янги сув ҳавзаси болаларимиз ихтиёрига топширилди.

Фарзандларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратиб берилаётган имкониятлардан миннатдормиз.

Тошкент шаҳрида 2003-2015 йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 119 янги спорт иншооти барпо этилди ва реконструкция қилинди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА