Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.11.2014 15:57 Болалар спорти

Спорт – гўзаллик демакдир

Спорт – гўзаллик демакдир
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Зафаробод шаҳарчасидаги 37-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Гўзал Мехлиева 5 ёшидан буён спорт билан мунтазам шуғулланиб келади.

Дарсдан бўш вақтини шаҳарчада жойлашган Ёшлар маданият ва спорт марказида ўтказади. Тажрибали мураббия Светлана Бозоровадан бадиий гимнастика сирларини қунт билан ўзлаштираётган Гўзал вилоят ва республика мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА