ЎзА Ўзбек

27.08.2014 15:30 Болалар спорти

Спорт билан ҳамнафас авлод

Спорт билан ҳамнафас авлод

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 37-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 786 нафар ўғил-қиз шашка, волейбол, футбол, қўл тўпи, белбоғли кураш, бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича мунтазам шуғулланмоқда.

Қулай шароитда ҳамда малакали мураббийлар кўмагида ҳар томонлама чиниқаётган бу ёш спортчиларнинг қарийб ярмини қизлар ташкил этади. Мактабда айниқса қизларни спортга янада кенг жалб этиш мақсадида аёл мураббийларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 



ЎзА, Тоҳир Истатов (сурат)