ЎзА Ўзбек

07.04.2016 16:40 Болалар спорти

Спорт – баркамоллик асоси

Спорт – баркамоллик асосиБухоро шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1 минг 950 га яқин ўғил-қиз спортнинг шахмат-шашка, волейбол, бокс, бадиий ва спорт гимнастикаси, енгил атлетика, баскетбол, велоспорт турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Замон талаблари даражасида жиҳозланган машғулот заллари, очиқ спорт майдонлари ёшлар ихтиёрида.

– Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш саломатликнинг муҳим омилидир, – дейди спорт мактаби шифокори Моҳинур Саидқулова. – Бу ерда тарбияланаётган спортчилар саломатлиги доимий назоратга олинган, уларга соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича ҳам сабоқ берилмоқда.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА