ЎзА Ўзбек

11.09.2014 15:46 Болалар спорти

Соғлом турмуш гарови

Соғлом турмуш гарови

Навоийда “Гимнастика барча учун” шиори остида аёллар гимнастрада мусобақалари бўлиб ўтди.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Ўзбекистон Гимнастика федерацияси Навоий вилояти бўлими, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 200 нафарга яқин гимнастика билан мунтазам шуғулланувчи ҳамда ҳаваскор спортчи хотин-қизлар иштирок этди.

Навоий шаҳридаги 4-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси биринчи, Зарафшон шаҳри спортчилари иккинчи, Навоий шаҳрининг 45 ёшдан юқори бўлган спортчилари жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

– Президентимиз раҳнамолигида спорт, айниқса, хотин-қизлар спортини ровожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулхумор Жўраева. – Бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда ўтказилаётган турли спорт мусобақалари ва фестиваллар муҳим аҳамият касб этаётир. Мазкур гимнастрада мусобақалари ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш, энг муҳими, аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЎзА, Н.Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат)