ЎзА Ўзбек

15.07.2014 11:03 Болалар спорти

Пешкуликлар – минтақавий босқичда

“Футболимиз келажаги” республика турнирининг Бухоро вилояти босқичи якунланди. 13-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда мусобақанинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган ўн уч жамоа ўзаро кураш олиб борди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган изчил эътибор юксак самаралар бераётгани, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. 

Саралаш учрашувларида ромитанлик ва ғиждувонлик тенгқурларини мағлубиятга учратган Пешку туманининг “Мустақиллик” жамоаси финалда Когоннинг “Ёш футболчи” жамоасини енгиб, турнирнинг Хоразмда ўтадиган минтақавий босқичига йўлланма олди.
– Ёзги таътилда ўқувчи-ёшларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш, уларни спортга кенг жалб этиш, футболнинг оммавийлигини ошириш, истеъдодли ёш футболчиларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган ушбу турнирга қизиқиш жуда юқори, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими бошқаруви раиси Маҳмуд Тоиров. – Мусобақанинг қуйи босқичларида ўтган йилга нисбатан уч минг нафар кўп – 23 мингдан зиёд бола қатнашгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. 

ЎзА, Э.Ёдгоров