ЎзА Ўзбек

13.01.2015 15:41 Болалар спорти

Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди Пойтахтимиздаги 12-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида ўғил болалар ва қизлар ўртасида сузиш бўйича шаҳар чемпионати ўтказилди.

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси томонидан ташкил этилган мусобақада 220 нафарга яқин спортчи сузишнинг эркин, брасс, чалқанча ва баттерфляй турлари бўйича ғолиблик учун баҳслашди.

Ўғил болалар ўртасида Бекмурод Кенжаев, Денис Титов, Дмитрий Шорин, Искандар Саъдуллаев, Богдан Пухнатий, Артур Рўзиев, Элмурод Шарипов ғолибликни қўлга киритди. Қизлар ўртасида Фотима Салех, Муслима Султонова, Нигина Саидкаримова, Ойдин Миржалилова, Анастасия Зелиницкая, Валерия Муродова, Мафтуна Туропова, Севара Усмоний биринчи ўринни эгаллади.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА