ЎзА Ўзбек

28.11.2014 14:53 Болалар спорти

Мардлик мужассам спорт тури

Мардлик мужассам спорт тури Навоий шаҳар 1-олимпия захиралари ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1 минг 96 нафар ўғил-қизнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит яратилган.

Спортнинг таэквондо, теннис, енгил атлетика, дзюдо, бадминтон, ўзбек жанг санъати, турон якка кураши каби турлари бўйича машғулотлар олиб борилади.

Замирида халқимизга хос мардлик, ватанпарварлик мужассам ўзбек жанг санъати билан шуғулланувчи ёшлар сони бу ерда 200 дан зиёдни ташкил этади.

Сирожиддин Аслонов (сурат), ЎзА